Интернетда Туркиядаги тўй вақти содир бўлган терактга оид видеолар тарқалди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Интернетда Туркиядаги тўй вақти содир бўлган терактга оид видеолар тарқалди

Дунё 21-08-2016, 14:27 983
Интернетда Туркиядаги тўй вақти содир бўлган терактга оид видеолар тарқалди

Интернетда Туркиянинг Газиантеп шаҳридаги терактга оид видео тарқалди. Портлаш тўй маросими бўлиб ўтаётган жойда содир этилган.
[media=https://youtu.be/0F2ZeqgNT6o]
Яна бир видеода кишилар жароҳатланганларга кўмак беришга уринаётгани тасвирланган. Воқеа жойига полициячилар, қутқарувчилар ва махсус хизматлар вакиллари ҳам етиб келишганини кўриш мумкин.
[media=https://youtu.be/MXKTl63gTwc]
Шу вақтга келиб, бу теракт туфайли 30 киши ҳалок бўлгани ва 94 киши жароҳатлангани тасдиқланган.

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған бу теракт ортида ИШИД тургани ҳақида маълум қилди.

Манба: Кун.уз


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.