АҚШда вазни 18 кг келадиган 15 яшар қизнинг отаси ҳибсга олинди

  • Дунё
  • 3-12-2014, 12:42
  • 3 686
  • АҚШда вазни 18 кг келадиган 15 яшар қизнинг отаси ҳибсга олинди

    АҚШнинг Индианаполис шаҳрида шифохонага етказилган вазни 18 кг келадиган ақлан заиф бўлган 15 яшар қизнинг отаси ҳибсга олинди, деб хабар беради "Associated Press" агентлиги.

    Полиция маълумотларига кўра, қиз душанба куни шифохонага жуда оғир аҳволда етказилган. Хабар берилишича, қизнинг ҳаёти хавф остида қолмоқда.

    Ҳозирда бу қизнинг 58 ёшли отаси қандай жазога тортилиши номаълумлигича қолмоқда.

    Манба: Kun.uz