Японияда жазирма сабаб 5 киши ҳалок бўлди

  • Дунё
  • 23-08-2016, 10:56
  • 877
  • Японияда жазирма сабаб 5 киши ҳалок бўлди

    Япониядаги иссиқ об-ҳаво охирги ҳафтада 5,4 мингдан ортиқ одамнинг шифохонага ётқизилишига сабаб бўлди, деб “ТАСС” хабар беради.

    Шунингдек, қуёш уриши натижасида яна 5 киши ҳалок бўлган. Расмийларнинг маълум қилишича, жазирамадан энг кўп 65 ёшдан катта кекса кишилар азият чекмоқда. Бу мамлакатда бундай кескин об-ҳаво шароити июнь ойидан бери давом этиб келмоқда.