Трамп президентлигининг илк куниданоқ ноқонуний муҳожирларни мамлакатдан ҳайдашни ваъда қилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Трамп президентлигининг илк куниданоқ ноқонуний муҳожирларни мамлакатдан ҳайдашни ваъда қилди

Дунё 28-08-2016, 11:11 630
Трамп президентлигининг илк куниданоқ ноқонуний муҳожирларни мамлакатдан ҳайдашни ваъда қилди

АҚШ президентлиги учун республикачилар партиясидан номзод бўлмиш Дональд Трамп Айовадаги сайловолди нутқида АҚШ ҳудудида жиноятлар амалга ошириб келаётган минглаб ноқонуний муҳожирларни мамлакатдан чиқариб юборишга ваъда қилди.

"Мен президент бўлсам, биринчи кунданоқ бу мамлакатни ноқонуний муҳожирлардан тозалашга киришаман. Обама ва Клинтон маъмурияти вақтида юз минглаб ноқонуний муҳожирлар қамоқхонадан озодликка қўйиб юборилган", дея Трампнинг сўзларини келтиради "Кун" нашри.

У шунингдек Мексика билан чегараларда баланд деворлар қурилишини таъкидлаган.


Zamin.uz нинг Instagram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.