Россиянинг Су-25СМ самолётлари Қирғизистонда жанговар ўқув амалиёти ўтказди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Россиянинг Су-25СМ самолётлари Қирғизистонда жанговар ўқув амалиёти ўтказди

Дунё 31-08-2016, 14:44 810
Россиянинг Су-25СМ самолётлари Қирғизистонда жанговар ўқув амалиёти ўтказди

Россиянинг Қирғизистондаги "Кант" бирлашган ҳарбий базаси Су-25СМ ҳужумчи самолётлари ушбу республикадаги шартли "жиноий гуруҳлар"ни йўқ қилди, деб хабар қилмоқда Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати.

"Су-25СМ ҳужумчи самолётлари экипажлари тун вақтида, йирик нишонлар, "Эдельвейс" тоғли полигонидаги ниқобланган иншоотларга зарба беришда "ҳаво – ер" русумидаги ракеталардан фойдаланишди", — дейилади хабарда.

Россия мудофаа вазирлигига кўра, парвозлар паст баландликларда қийин рельефли ҳудудларда "ГЛОНАСС" навигацияси ёрдамида амалга оширилмоқда.

Манба: Кун.уз


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.