11:04 / 08.09.2016
7 458

Тожикистонда мустақилликнинг 25 йиллиги муносабати билан тантанали парад бўлиб ўтади

Тожикистонда мустақилликнинг 25 йиллиги муносабати билан тантанали парад бўлиб ўтади

9 сентябрда Тожикистон мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан Душанбеда бўлиб ўтадиган тантанали парадда 60 мингдан кўпроқ одам иштирок этади.

"Тожикистоннинг бош байрами – давлат мустақиллигининг 25 йиллигига бағишланган асосий тадбирлар Душанбеда бўлади. Эрталаб мамлакатнинг бош майдони "Дусти"да (Дўстлик) 16 минг аскар ва зобит иштирокида ҳарбий парад бўлиб ўтади, сўнгра майдон орқали 60 мингдан кўпроқ душанбеликлар ўтади", деб айтди мамлакат раҳбари матбуот хизмати вакили.

Маълум қилинишича, ҳарбий парадда авиация ва ҳарбий техника ишлатилмайди. Эрталаб "Кохи Борбад" мажмуасида мамлакат президенти Эмомали Раҳмон, ҳукумат вакиллари ва парламент депутатлари, Душанбеда аккредитланган дипломатлар ва жамоатчилик иштирокида байрам йиғилиши бўлиб ўтади.

Йиғилишдан кейин байрам гала-концерти берилади. Кечки пайт Душанбедаги республика стадионида саҳналаштирилган томоша бўлиб ўтади ва у байрамона мушакбозлик билан якунланади.

Манба: Кун.уз

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Тожикистонда мустақилликнинг 25 йиллиги муносабати билан тантанали парад бўлиб ўтади