11:19 / 08.09.2016
5 830

Пентагон: Ливия ҳарбийлари тез орада Сиртни ИШИДдан озод этишади

Пентагон: Ливия ҳарбийлари тез орада Сиртни ИШИДдан озод этишади

АҚШ Мудофаа вазири Эштон Картер маълум қилдики, Ливий қуролли кучлари Сирт шаҳрини ИШИД жангариларидан озод этиш арафасида туришибди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар тарқатган, дейилади "Кун" нашрида.

«Мен улар (ливиялик ҳарбийлар) тез вақт ичида шаҳарда қаршилик кўрсатаётган кучларни енгишини кутаяпман», — деган Картер.

У шунингдек, шаҳар озод қилинганидан кейин ҳам АҚШ Ливия ҳукуматига ёрдам кўрсатишда давом этишини маълум қилган.

Бундан олдинроқ, жангариларга қарши Сиртда олиб борилган жанглар вақтида Ливия армиясининг 34 нафар ҳарбийси ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилганди.

Ливия ҳарбийлари 28 август куни Сиртдаги ИШИД жангариларига қарши кенг кўламли ҳужум бошлагани ҳақида эълон қилди. Ҳарбий ҳаракатлар ҳудудда шу йилнинг июнь ойида бошланганди. Айни вақтда Ливия қуролли кучлари жангариларнинг катта қисмини шаҳардан суриб чиқарган.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Пентагон: Ливия ҳарбийлари тез орада Сиртни ИШИДдан озод этишади