Сурияда жангарилар уч нафар туркиялик ҳарбийни ўлдирди. Бу ҳақда 9 сентябрда Туркия қуролли кучлари баёнотига иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги хабар берди, дейилади "Кун" нашрида.
Яна бир туркиялик ҳарбий ярадор бўлган. Жанг тафсилотлари номаълум. Фақатгина туркиялик ҳарбийлар танки жангарилар томонидан отилган ракета билан нишонга урилгани маълум қилинган.
Ўз навбатида туркиялик ҳарбийлар ҳаводан жангарилар томонидан ишлатилувчи 4 та иншоотни йўқ қилишган.
Бу қурбонлар Туркия армиясининг Сурия ҳудудидаги жанглардаги биринчи қурбонлари эмас. 6 сентябрда Суриянинг Ал-Вақф қишлоғи яқинидаги жангда икки нафар турк аскари ҳалок бўлган ва яна беш нафари яраланган. Жангарилар ракета ёрдамида Озод Сурия армияси отрядлари ҳужумини қўллаб-қувватлаган турк армиясининг икки танкини нишонга уришган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди