Обама Путин ва Саддам Ҳусайннинг рейтингини қиёслади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Обама Путин ва Саддам Ҳусайннинг рейтингини қиёслади

Дунё 14-09-2016, 13:56 672
Обама Путин ва Саддам Ҳусайннинг рейтингини қиёслади

АҚШ давлат раҳбари Барак Обама мамлакат президентлигига Демократлар партиясидан номзод Ҳиллари Клинтонни қўллаб-қувватловчи кампаниядаги чиқишида Россия раҳбари Владимир Путинни Республикачилар партияси номзоди Дональд Трампнинг асосий модели, деб атади. Бу ҳақида "Кун" нашри хабар берди.

"Бир ўйлаб кўринг: "У (Путин) кучли йигит. Қаранг, уни қўллаб-қувватлаш рейтинги 82 фоизни ташкил қилади". Қаранг - Саддам Ҳусайннинг рейтинги ҳам 90 фоиз бўлган. Бошқача ўйлайдиганларни ҳибсга олсанг, шундай бўлади. Бу инсон - Дональд Трампнинг асосий модели эканлиги ҳақида бир ўйлаб кўринг-а", - деди Обама.

Шунингдек у Республикачилар партиясининг аввал Путинга қарши бўлганини эслатиб ўтди ва бирга ишлашга тўғри келишидан қатъи назар, Россия президентини ўзининг асосий модели, деб ҳисобламаслигини таъкидлади.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.