15:32 / 14.09.2016
6 365

Путин МДҲ саммитида иштирок этади

Путин МДҲ саммитида иштирок этади

РФ президенти Владимир Путин 16 сентябрь куни Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлат раҳбарлари Кенгашининг Бишкек шаҳрида бўлиб ўтажак навбатдаги мажлисида қатнашади, деб хабар қилмоқда Кремль маъмурияти матбуот хизмати.

"МДҲ ташкил этилганлигининг 25 йиллиги муносабати билан давлат раҳбарлари ушбу давлатлараро ташкилот фаолиятини таҳлил қилишади, уни янада ривожлантириш йўналишлари бўйича фикр алмашишади".

Қирғизистонда бўлиб ўтажак саммит натижаларига кўра, "халқаро терроризмга қарши кураш, гиёҳванд моддалар муаммоси, МДҲ 25 йиллиги ва Нюрнберг трибунали якунланганининг 70 йиллиги муносабати билан кўптомонлама ҳужжатлар қабул қилинади".

Манба: Kun.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Путин МДҲ саммитида иштирок этади