Назарбоев ўз қизини Қозоғистон Сенати депутати қилиб қўйди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
14-09-2016 | 16:32 ZAMIN.UZ / Дунё / 14 Сентиябр 2016
793

Назарбоев ўз қизини Қозоғистон Сенати депутати қилиб қўйди

Назарбоев ўз қизини Қозоғистон Сенати депутати қилиб қўйди

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Дарига Назарбоевани республика Сенати депутати этиб тайинлаш ҳақидаги фармонга имзо чекди, деб хабар қилади РИА Новости.

«Дарига Назарбаева Нурсултановна Қозоғистон Республикаси Сенати депутати этиб тайинлансин», — дейилган хабар матнида.

Қозоғистон республикаси президентининг қизи Дарига Назарбоева 8 сентябр куни истеъфога жўнатилган республика Бош вазири Карим Масаевнинг ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.