17:54 / 16.09.2016
8 764

Қирғизистондаги МДҲ давлатлари саммитида иштирок этиш учун тўрт мамлакат президенти ташриф буюрди

Қирғизистондаги МДҲ давлатлари саммитида иштирок этиш учун тўрт мамлакат президенти ташриф буюрди

МДҲ давлатлари саммитида иштирок этиш учун Қирғизистонга тўрт мамлакат раҳбари ташриф буюрди. Бу ҳақида Қирғизистон Республикаси ҳукуматининг ахборот билан таъминлаш бўлими хабар берди.

Манбага кўра, Беларусь президенти Александр Лукашенко кеча кечқурун Бишкекка етиб келган. Уни "Манас" аэропортида ҚР бош вазири Сооронбай Жээнбеков кутиб олган. Бугун вазирлар маҳкамаси раҳбари Озарбойжон президенти Илҳом Алиев, Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ва Тожикистон президенти Эмомали Раҳмонни қарши олди.

Шунингдек мамлакатга Молдова бош вазири Павел Филип ҳам ташриф буюрди ва Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбоев билан учрашиб, икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини ривожлантиришга доир долзарб масалаларни муҳокама қилишга улгурди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қирғизистондаги МДҲ давлатлари саммитида иштирок этиш учун тўрт мамлакат президенти ташриф буюрди