22:50 / 19.09.2016
8 632

Туркманистонда қурилишига 2,3 млрд доллар сарфланган халқаро аэропорт очилди

Туркманистонда қурилишига 2,3 млрд доллар сарфланган халқаро аэропорт очилди

17-сентябр куни Туркманистон пойтахти Ашхободда янги халқаро аэропортнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда “ТАСС”га асосланиб "Дарё" хабар бермоқда.

Баёнотда таъкидланишича, янги аэропортнинг қурилиши Туркманистонни Европани Осиё билан боғлайдиган муҳим марказга айлантиришга қаратилган.

Маросимда чиқиш қилган мамлакат президенти Гурбангули Бердимуҳамедов мамлакатни трансконтинентал кўприкка айлантириш учун барча имкониятлар мавжудлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

“Бу Европа, Осиё ва Тинч океани минтақаси ҳамда Жанубий Осиё билан иқтисодий ҳамкорликни таъминлайди. Турманистон миллий инфраструктурани кенгатирмоқда, уни жаҳон транспорт тизимига изчил мослаштириб бормоқда”, — таъкидлади у.

Муҳташам аэропортнинг қурилишига 2,3 миллиард доллар сарфлангани айтилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Туркманистонда қурилишига 2,3 млрд доллар сарфланган халқаро аэропорт очилди