Қирғизистон президенти: «Мен кўча супурувчи, юк ташувчи бўлиб ишлаганман».

  • Дунё
  • 20-09-2016, 14:38
  • 1 320
  • Қирғизистон президенти: «Мен кўча супурувчи, юк ташувчи бўлиб ишлаганман».

    Спутник Қирғизистон нашри Алмазбек Атамбаев томонидан унинг давлат раҳбари сифатида 5 йиллик фаолияти давомида айтилган энг «жўшқин» жумлаларини тўплади.

    — Мен-ку, майли, яқинда 60 га тўламан, ўлишдан қўрқмайман.

    — Мен нима дейман? Камчиликларим жуда кўп, афсус… Онам мени шундай туққан.

    — Ҳайвонлар — бу яхши. Бу ёрдам беради. Агар имкон бўлса, уйда ҳайвон ушлаш керак. Бу ҳаёт «чандиқ»ларидан қисман халос бўлишга хизмат қилади.

    — Сизнинг асосий вазифангиз — ёшлик йилларини исроф қилиш эмас, балки иложи борича кўпроқ илм ва тажриба орттиришдир. Бугун сиз ўз ҳаётингиз пойдеворини қуряпсиз. Ёмон пойдевордан яхши уй қуриб бўлмайди.

    — Мен кўча супурувчи, ўт ёқувчи, юк ташувчи ва суғорувчи бўлиб ишлаганман. Меҳнатнинг айби йўқ. Ўзини бошқалардан устун қўядиган ўғри-вазир бўлгандан кўра, фаррош ёки кўча супурувчи бўлиб ишлаган афзал.

    Ҳеч қачон меҳнатдан ор қилманг! — Мен барибир кетяпман, ортимдан нима десангиз ҳам майли. —

    Атамбаевнинг ўзи ҳам, фарзандлари ҳам, унинг яқинлари ҳам ўғрилик қилмайди. Ўғри бўлишганда шахсан ўзим қамоққа тиқардим.

    — Нафақага чиққанимда, тўйиб ухлайман, мутолаа билан машғул бўламан. Бир умр пианино чалишни ўрганишни орзу қилганман. Давлатимизни кузатаман. Сиёсатдан иложи борича узоқроқ юришга ҳаракат қиламан.

    — Мана шундай вазият эйшн.

    — Худдики сассиқ, жуда ҳам сассиқ ахлатни босиб олгандай ҳис қиляпман ўзимни…

    — Дин моҳияти — бу эзгулик. Бошингизга керак бўлса этик кийиб юрмайсизми, фақат ҳеч кимни портлатманг…

    Алмазбек Атамбаев

    Манба: Diydoraziz.uz