Арманистон Республикаси аҳолиси мамлакат Мустақиллигининг 25-йиллигини тантана қилмоқда, деб хабар беради "Кун" нашри.
21 сентябрда республика пойтахти Ереван шаҳрида қатор байрам тадбирларини ўтказиш режалаштирилган. Эрталаб ҳукумат раҳбарлари анъанага кўра "Ераблур" хотира мажмуасига ташриф буюришади.
Шундан сўнг пойтахтнинг бош — Республика майдонида — ҳарбий парад бўлиб ўтади.
Байрам тантаналари Республика майдонидаги фейерверк билан якунланади.
Арманистон Мустақиллик декларацияси 1990 йил 23 август куни қабул қилинган. Мазкур ҳужжат билан Арманистон ССРга барҳам берилганди.
Арманистон Олий кенгашининг қарори билан 1991 йил 21 сентябрда СССР таркибидан чиқиш тўғрисида референдум ўтказилган, унда 94,99 фоиз фуқаро бу таклифни маъқуллаган. Шундан сўнг, 2 кун ўтгач, республика Олий кенгаши Арманистонни мустақил давлат дея эълон қилган эди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди