09:24 / 21.09.2016
6 828

Калифорнияда U-2 айғоқчи самолёти қулаб тушди

Калифорнияда U-2 айғоқчи самолёти қулаб тушди

АҚШнинг Калифорния штатида U-2 Dragon Lady айғоқчи самолёти ҳалокатга учраши оқибатида бир нафар учувчи ҳалок бўлган, яна бири тан жароҳати олган, деб хабар қилмоқда "Кун" нашри.

Ҳодиса, 20 сентябрь куни эрталаб штатнинг шимолида юз берган. Самолёт Бил авиабазасидан ўқув парвозини амалга оширгач, кўп ўтмай, Сакраменто шаҳридан 100 кмлар шимолроқдаги тоғли ҳудудга қулаб тушган.

Хабар қилинишича, учувчилар катапульта қилишган, аммо ерга муваффақиятли қўна олишмаган.

U-2 самолёти ўта юқори баландликлардан авиаразведка ишларини олиб бориши мумкин. У, 21 км баландликкача кўтарила олади. U-2 билан боғлиқ энг ёдда қоларли воқеа 1960 йил 1 майда юз берган. Ўшанда, Гэри Пауэрс бошқараётган айғоқчи самолёт СССР ҳаво ҳужумидан ҳимоя воситалари билан Свердлов областида уриб туширилган.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Калифорнияда U-2 айғоқчи самолёти қулаб тушди