Полиция қуролсиз афроамерикаликни отиб ўлдириши билан боғлиқ воқеадан кейин Шимолий Калифорнияда норозилик намойишлари бошланди, деб хабар бермоқда "Кун" нашри.
Шарлотт шаҳри аҳолиси Ламонт Скоттнинг ўлдирилишига қарши кўчаларга чиққач, полиция уларни тарқатиш учун кўздан ёш сиздирувчи газ қўллашга мажбур бўлмоқда.
43 ёшли афроамерикаликнинг ўлдирилиши воқеаси сешанба кунига ўтар кечаси рўй берганди. Полиция шаҳар шимоли-шарқида рейд ўтказаётганида, автомобилдан тушиб келган қора танли йигитни кўрган. Уларга бу шахснинг қўлида автомат бордек кўринган.
Полиция ҳисоботида "зобитга мавжуд ўлим хавфини бартараф этиш учун" ўт очилгани қайд этилган.
Полициячилар бу эркакка биринчи ёрдамни кўрсатишга уринишган, аммо шифохонада унинг ўлими қайд этилган.
Марҳумга ўт очган полициячи ҳам қора танли экани қайд этилган.
WSOCTV телеканали хабарига кўра, Скоттнинг оиласидагилар унинг қурол олиб юрмаслигини, ўша вақтда у ўз ўғлини мактабдан олиб кетиш учун кутиб турган бўлганини айтишган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди