09:50 / 23.09.2016
6 400

АҚШдаги заводдаги отишмада ишчилар ҳалок бўлди

АҚШдаги заводдаги отишмада ишчилар ҳалок бўлди

АҚШнинг Теннесси штатида пўлат қуювчи заводда юз берган отишма оқибатида 3 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда маҳаллий полицияга иқтибос келтирган ҳолда ABC News телеканали хабар бермоқда, дейилади "Кун" нашрида.

Фожиа Атенс шаҳридаги металл конструкциялар ишлаб чиқарувчи Thomas and Betts заводида юз берди. Шаҳар полицияси бошлиғи отишмани заводнинг ишчиларидан бири уюштирганини маълум қилди. У ўз ҳамкасбларини ўлдиргач, ўзини отиб ташлаган.

Воқеа жойида тезкор гуруҳ иш олиб бормоқда. Полициячилар воқеа сабабини аниқлаштиришмоқда. Шерифнинг айтишича, агар завод ходимлари биринчи ўқ узишлардан кейиноқ қутқарув хизматига қўнғироқ қилмаганларида қурбонлар кўпроқ бўлиши мумкин эди.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШдаги заводдаги отишмада ишчилар ҳалок бўлди