Техас сенатори сайловда Трамп учун овоз беришини маълум қилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Техас сенатори сайловда Трамп учун овоз беришини маълум қилди

  • Дунё
  • 24-09-2016, 10:15
  • 719
  • Техас сенатори сайловда Трамп учун овоз беришини маълум қилди

    Техас сенатори Тед Круз АҚШ президентлиги сайловида Республикачилар партиясидан номзод Дональд Трампга овоз беришини маълум қилди. У бу ҳақда “фейсбук”даги ўз саҳифасида маълум қилган, дейилади "Кун" нашрида.

    «Узоқ муддат чуқур ўйловлар, ибодатлар ва виждоним билан суҳбатларда шу қарорга келдимки, сайлов кунида Республикачилардан номзод Дональд Трампга овоз бераман», — деб ёзади у.

    Круз ўз қарорини икки сабаб билан изоҳлайди. Унинг таъкидлашича, бир йил муқаддам Трампни қўллаб-қувватлашга ваъда берган, иккинчидан, у Ҳиллари Клинтон номзодини муносиб деб ҳисобламайди.

    loading...