17:09 / 26.09.2016
6 942

АҚШ президентлик пойгаларида афроамерикаликлар ким томонда?

АҚШ президентлик пойгаларида афроамерикаликлар ким томонда?

АҚШ президентлигига Демократлар партиясидан номзод Ҳиллари Клинтон афроамерикаликлар орасида ўзининг республикачи рақиби Дональд Трампга нисбатан анча юқори нуфузга эга эканлиги маълум бўлди. Morning Consult компанияси ўтказган сўровнома натижалари шундан далолат бермоқда.

Манбага кўра, 54 фоиз Лотин Америка вакили ва 75 фоиз афроамерикалик собиқ бош котибга овоз беришга тайёр. Трампга эса испан тилида сўзлашувчиларнинг атиги 20 фоизи ва қора танлиларнинг 7 фоизигина овоз бериши кутилмоқда.

Бироқ АҚШнинг оқ танли аҳолиси орасида миллиардер ишончли даражада етакчилик қилмоқда - Трампга 44 фоиз оқ танли овоз берган бўлса, Клинтонда бу кўрсатгич 33 фоизни ташкил қилмоқда.

Барча сайловчиларни инобатга олганда эса, Трамп Клинтонни атиги 1 фоизга ортда қолдирмоқда - 39 фоиз 38 фоизга қарши.

Манба: Kun.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШ президентлик пойгаларида афроамерикаликлар ким томонда?