Баҳрайнда қуликка мажбурланган қозоғистонлик қиз юртига қайтди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
05-10-2016 | 20:40 ZAMIN.UZ / Дунё / 05 Октиябр 2016
1 104

Баҳрайнда қуликка мажбурланган қозоғистонлик қиз юртига қайтди

Баҳрайнда қуликка мажбурланган қозоғистонлик қиз юртига қайтди

Қозоғистонда яшовчи 18 яшар қиз дугонасининг маслаҳати билан Баҳрайнга ишлаб пул топиш учун борганди. Дугонаси у ерда уқаловчиликка ишга жойлаштиришга ваъда берганди. Аммо манзилга келиб тушишгач, ҳужжатларини тортиб олишди ва қўшмачилар уни суюқоёқлик билан шуғулланишга мажбурлашди. Нимаям қилсин? Ёнида пули ҳам, ҳужжати ҳам йўқ. Қиз буйруқларга итоат этишга мажбур эди.

Шу кўйи 1 ой давомида қўшмачининг буйруқларини бажарди. Ниҳоят яқинда полициячилар қизни меҳмонхоналарнинг биридан топиб, маҳкамага олиб боришди. Қиз ҳаммасини полиция ходимларига тушунтирди. Полициячилар худди ўша қўшмачини қиз ватанига етиб олиши учун чипта сотиб олиб беришга мажбур этишди ва ниҳоят у қуллик балосидан қутулиб ватанига қайтди. Бу ҳақда "Дийдоразиз" сайти маълум қилди.

Ўзининг айтишича, қўшмачини ҳам полицияга топширишни хоҳлаган. Аммо йўл кирага пул бергани учун кечирган.

Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.