Мексиканинг Коауила штатида 600дан кўпроқ кишининг қолдиқлари бор махфий мозор топилди. Бу ҳақда "Кун" нашри хабар берди.
Қабристон Сан-Педро муниципия ҳудудида ўзининг йўқолиб қолган яқинларини қидириш билан шуғулланган бир гуруҳ фаоллар томонидан топилган. Гуруҳ етакчиси Сильвия Ортис топилган қолдиқлар уларни идентификация қилиш учун ҳукуматга топширилганини айтди. Ҳозирча ушбу ҳолат бўйича тергов бошлангани ҳақида маълумот берилмаган.
Коауила штати маҳаллий жиноий гуруҳларнинг наркотрафикни назорат қилиш учун мунтазам олиб борган қарама-қаршиликлари сабабли узоқ вақт хавфли штатлардан бири бўлиб келган. Расмий маълумотларга кўра, штат ҳудудида 1,8 минг киши бедарак йўқолган ҳисобланади. Охирги 5 йил ичида штатда яширин умумий қабрларда 455 кишининг қолдиқлари топилган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди