Facebook ижтимоий тармоғи орқали амалга оширилган қотиллик айни вақтда бутун интернет тармоғи орқали тарқалмоқда. Бу ҳақда "Qalampir.uz" хабар берди. Туркия Усмоний провинциясида истиқомат қилувчи 22 ёшли Эрдўған Серен исмли йигит ижтимоий тармоқда шахсий саҳифаси орқали чиқиш қилиб, ўз жонига қасд қилди.
Ўз жонига онлайн эфирда қасд қилган Серен сўнгги сўзларини ўзи севган қизга бағишлади:
“Бизнинг муҳаббатимиз афсона бўлади. Бизнинг кўзларимиз ёш тўкмайди. Муҳаббат, айт, сен кетаяпсанми? Менинг қўлларим сенсиз олов ичидадир...”
Айни изоҳни қолдирар экан, Серен камерага қарата шундай деди:
“Ўз жонимга қасд қиламан, деб айтган гапимга ҳеч ким ишонмаганди. Энди эса буни ўзингиз кўринг”.
Онлайн-изоҳ қолдирувчиларнинг сўзларига кўра, Серен жияни ва синглиси билан бирга тушган суратини ўз саҳифасига жойлаштирганидан сўнг, бир неча соат ўтиб ўз жонига қасд қилган.
Эслатиб ўтамиз, Туркия президенти Ражаб Эрдўғаннинг фамилиядошларидан яна бири бўлмиш бизнесмен Эрдўғанга шу йилнинг август ойида Москвада ўғрилар ҳужум қилишганди. Ўғрилар унинг уйидан 30 миллион рубль миқдориги пулни ўмариб кетишганди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди