АҚШ президентлигига номзодлар дебатининг иккинчи турида Ҳиллари Клинтон Доналд Трампдан саккиз фоизга илгарилаб кетди. Бу ҳақда Реутерс агентлиги ва Ипсос компанияси томонидан ўтказилган сўров натижалари гувоҳлик беради.
Дебатларга қадар демократлардан номзод беш фоизга олдинда эди.
Тадқиқотга кўра, Ҳилларининг бу фарқни янада мустаҳкамлашига Трамп аёлларни ҳақоратлаган видеоёзувнинг эълон қилиниши сабаб бўлди. Икки номзоднинг тортишувини томоша қилганларнинг аксарияти миллиардернинг тушунтириш ва ўзини оқлашини ишончли эмас деб топди.
Бошқа сўровларнинг гувоҳлик беришича, дебатларнинг аксарият томошабинлари 44 фоиздан 57 фоизгача Клинтон учун овоз берган, Трампни ғолиб деб овоз берувчилар сони эса 34 фоизни ташкил этган.
Теледебатларнинг иккинчи раунди 9-октабрь куни Цент-Луисдаги (Миссури штати) Вашингтон университетида бўлиб ўтди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди