Назарбоева отасининг соғлиғи ҳақида маълум қилди

  • Дунё
  • 13-10-2016, 13:46
  • 1 127
  • Назарбоева отасининг соғлиғи ҳақида маълум қилди

    Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ўзини анча яхши ҳис қилмоқда, дея маълум қилган республика раҳбарининг қизи, сенатор Дарига Назарбоева.

    Сешанба, 11 октябрь куни Қозоғистон президети матбуот хизмати Назарбоев шамоллаб қолгани боис, режали даволаш курсини ўтаётгани ҳақида хабар қилган эди. Унинг барча халқаро сафарлари бекор қилинганди, дейилади Kun.uz хабарида.

    "Ҳозир анча яхши", — деган Назарбоева мамлакат парламенти юқори палатасининг мажлисидан сўнг, президент соғлиғи ҳақида берилган саволга жавоб берар экан.