11:36 / 14.10.2016
7 115

Нурсултон Назарбоев ноябрь ойида Японияга ташриф уюштиради

Нурсултон Назарбоев ноябрь ойида Японияга ташриф уюштиради

Қозоғистон Республикаси президенти Нурсултон Назарбоев 6-9 ноябрь кунлари Японияга ташриф уюштиради. Япония Ташқи ишлар вазирлигидан хабар беришларича, Қозоғистон раҳбари Япония Бош вазири Синдзо Абэ билан учрашув ўтказади. Шунингдек, Назарбоевнинг император Акихито билан ҳам учрашуви режалаштирилган.

Япония Вазирлар Маҳкамасининг бош котиби Ёсихидэ Суганинг таъкидлашича, Қозоғистон бу – Марказий Осиёдаги муҳим давлатлардан ҳисобланади. Қозоғистон келаси йили ушбу ҳудуддаги илк мамлакат сифатида БМТ Хавфсизлик Кенгашининг муваққат аъзосига айланади ва бу халқаро ҳамжамиятда муҳим роль ўйнайди.

Япония ОАВларининг хабар қилишича, президент Нурсултон Назарбоев Хиросимага ҳам ташриф уюштириши мумкин. Император Акихито билан учрашув давомида Қозоғистон ва Япония ўртасида иқтисод соҳасида, хусусан, атом энергетикаси, нефть конларини ишлаб чиқиш ва камёб ер бойликларини қазиб олиш борасида муҳокамалар ўтказилиши кўзда тутилган.

Айтиш керакки, Япония Марказий Осиё давлатлари билан ўзаро алоқаларни ривожлантиришга доимий эътибор қаратиб келган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Нурсултон Назарбоев ноябрь ойида Японияга ташриф уюштиради