Россия президенти Владимир Путин Россия қуролли кучлари авиация гуруҳини жойлаштириш ҳақидаги Сурия билан келишувни ратификация қилиш тўғрисидаги қонунни имзолади. Бу ҳақда Кремл сайтида маълум қилинди, деб ёзади “Gazeta.ru”.
Сурияда ҳарбий авиацияни жойлаштириш ҳақидаги келишув муддатсиз бўлиб, имзоланган пайтдан бошлаб қўлланилади.
7-октабрь куни Давлат думаси Сурия ҳудудига авиагуруҳни муддатсиз жойлаштириш ҳақидаги Россия—Сурия келишувини ратификация қилди. Келишув 2015-йилнинг 26-августида Дамашқда имзоланган эди.
Келишув матнида келтирилган шартларга кўра, авиация гуруҳининг таркибини Сурия ҳукумати билан келишган ҳолда Россиянинг ўзи белгилайди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди