Таиланд Қироли 13 октябрь куни хасталик сабаб шифохонада вафот этди.
Аҳоли Қирол Пхумипон Адульядетнинг ўлимидан чуқур қайғуда. Таиланд Қироли пайшанба куни 88 ёшида вафот этди. Унинг вафоти муносабати билан Таиландда бир йиллик мотам эълон қилинди.
Бир ой давомида Таиланд давлат байроғи тушириб қўйилади. Ҳукумат Жума – 14 октябрь санасини мотам куни, деб эълон қилди. Давлат ишчиларига бутун йил мобайнида қора либос кийиб юриш буюрилди. Мотам руҳини акс эттириш мақсадида телевидениедаги кўрсатувлар оқ-қора рангда эфирга узатилади ва газеталар ҳам рангсиз саҳифалар билан нашр қилинадиган бўлди.
“Бугун барчамиз қайғудамиз. Таиланд халқи учун бу жуда катта йўқотиш. Унинг буюклиги қалбимизда мангу қолади”, дейди кўзларидаги ёшни тўхтатолмай бангкоклик аёл.
Қирол вафотидан сўнг тахтга унинг вориси 63 ёшли Маха Вачиралонгкорн ўтиради.
Адульядетнинг бошқаруви давомида Таиландда 20 яқин вазирлар ўзгарди ва шунга яқин давлат тўнтаришлари амалга оширилди.
Қиролни кўмиш маросими бир йил мобайнида буддавийлик дини анъаналарига мувофиқ бўлиб ўтади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда
Эрдўғон террорчилар ҳақида кескин гапирди
«Толибон» Москвадаги теракт ташкилотчиларини йўқ қилишга ваъда берди
Россия қўшинлари Авдеевкадаги иккита қишлоқни эгаллаб олди
Россиялик терговчилар терактда айбланаётганлар оиласини сўроқ қилиш учун Тожикистонга келди
АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади
АҚШ расмийлари: Миллионлаб америкаликлар хитойлик ҳакерлар ҳужумига учраган
Россия Украинанинг ҳарбий дрон йиғув иншоотларини йўқ қилди