Яманнинг Мағриб вилоятидаги теракт оқибатида 4 киши ҳалок бўлди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Яманнинг Мағриб вилоятидаги теракт оқибатида 4 киши ҳалок бўлди

  • Дунё
  • 15-10-2016, 14:50
  • 753
  • Яманнинг Мағриб вилоятидаги теракт оқибатида 4 киши ҳалок бўлди

    Яман пойтахти Сано шарқидаги теракт оқибатида 4 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “ТАСС” хабар бермоқда.
    Портлаш Мағриб вилоятининг шу номли маъмурий марказида рўй берди. Қўлбола бомба бундан бир неча кун аввал ҳалок бўлган мамлакат қуролли кучлари 3-ҳарбий округи қўмондони, генерал-маёр Абд Раббо аш-Шаддодийни хотирлаш маросими ўтказилаётган чодирда содир бўлди.

    Маросимда маҳаллий расмийлар ва армия қўмондонлиги вакиллари қатнашган. Ҳалок бўлганлар орасида маросимни ташкил этган генералнинг акаси ҳам борлиги билдирилмоқда.