23:06 / 16.10.2016
9 174

Россия ҲДФдаги ягона ҳарбий кемасини Сурияга юборди

Россия ҲДФдаги ягона ҳарбий кемасини Сурияга юборди

Россия Федерацияси Шимолий денгиз флоти таркибидаги «Адмирал Кузнецов» авиаташувчи кемасини Ўрта ер денгизининг Сурия соҳилларига сафарбар этди. Уни бир нечта жанговар қўриқчи кемалар кузатиб боради. Бу ҳақда «Интерфакс» га асосланиб «Kun.uz» хабар бермоқда.

«Адмирал Кузнецов крейсери етакчилигидаги корабллар гуруҳи узоқ сафарга чиқмоқда», — деган манба.

Унинг сўзларига кўра, Россиянинг ягона авианосеци мамлакат ҲДФнинг Ўрта ер денгизидаги доимий бирикмаси таркибига бориб қўшилади.

Агентликнинг қайд этишича, ушбу сафар 4-5 ой давом этади. «Адмирал Кузнецов»нинг бортида энг янги МиГ-29КР ва МиГ-29КУБР қирувчи ҳамда Су-33 самолётлари бор. Бундан ташқари, крейсер учун Ка-52К «Катран» (Ка-52 «Аллигатор»нинг кема намунаси) жанговар вертолётлари ҳам ҳозирлаб қўйилган.

Ҳозирда, Ўрта ер денгизида Россиянинг 10га яқин кемаси мавжуд.

Аввалроқ, ҳарбий эксперт, истеъфодаги генерал-полковник Леонид Ивашов «Интерфакс»га берган интервьюсида, Россия ўзининг янги тарихида биринчи марта кемадаги авиациясидан машғулотларда эмас, жанговар ҳолатда фойдаланишини айтган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россия ҲДФдаги ягона ҳарбий кемасини Сурияга юборди