Руанданинг сўнгги қироли АҚШда вафот этди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Руанданинг сўнгги қироли АҚШда вафот этди

  • Дунё
  • 17-10-2016, 10:42
  • 881
  • Руанданинг сўнгги қироли АҚШда вафот этди

    Руанданинг сўнгги қироли Кигели V АҚШда 80 ёшида вафот этди. Бу ҳақда АФП маълум қилди, деб ёзади “Korrespondent.net”.

    Асли исми Жан-Батист Ндахиндурва бўлган Кигели 1959-йилда Руанда тахтига келган эди. 1960-йилда у тахтдан ағдарилган, бир йилдан сўнг эса мамлакатда монархия бутунлай тугатилган эди.

    Кигели 20 йилга яқин Африканинг бир қатор мамлакатларида яшади, 1992-йилда эса АҚШга кўчиб кетди. Дастлаб у Вашингтоннинг чекка шаҳрига жойлашди, бироқ 2013-йилда ОАВларга собиқ қирол Виргиния штатида яшаётганлиги ҳақида маълум бўлди.