13:21 / 17.10.2016
13 035

Индонезияда қор одам топилди

Индонезияда қор одам топилди

Индонезиядаги ўрмонга ўрнатилган камераларга қор одамнинг тасвири тушиб қолди. Бу ҳақда “Mirror”га асосланиб “Qalampir.uz” ёзмоқда.

Сўнгги вақтларда дунёнинг турли чеккаларида йети-қор одамнинг топилгани борасидаги хабарлар тобора кўпайиб бормоқда. Олимлар йетилар асосан Шимолий Америкада яшашади, деган фикрни билдиришса-да, айни тасвирлар Осиё ҳудудида суратга олинган. Видеотасмани диққат билан кузатган мутахассислар айни тасвирларда шубҳасиз, йети кетаётганини билдиришмоқда.

Ҳар галгидек, тасвирлар ижтимоий тармоқларда пайдо бўлгач, йети компьютер датурлари ёрдамида “пайдо қилинган”и, аслида эса бу айиқ ёки бошқа жонивор бўлиши мумкинлиги ҳақидаги фикрлар кўпайиб кетди. Тармоқ фойдаланувчилари орасида видеодаги жонзот айиқ эканига ишонаётганларга мутахассислар “Индонезияда айиқлар йўқ”, деган жавобни беришмоқда.
[media=https://youtu.be/fxwyYi2ooUY]

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Индонезияда қор одам топилди