Олимларнинг фикрича, сайёрамиздаги биринчи ядро уруши сув учун бошланиши мумкин ва у Россия ва АҚШ ўртасида эмас, балки Ҳиндистон ва Покистон ўртасида бошланади. Бу ҳақда "Kun.uz" хабар бермоқда.
БМТнинг Гамильтондаги (Канада) сув захиралари, атроф-муҳит ва саломатлик институти ходимлари Ҳиндистон яриморолида ичимлик сувининг етишмаслиги ҳақиқатда жуда жиддий муаммо эканлигини айтмоқдалар. Уларнинг фикрича, Ҳинд дарёси ҳавзаси исталган вақтда портлаши мумкин бўлган сув "бомбаси" ҳисобланади.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, охирги йилларда яриморолда сув захиралари учун низо авж олиб кетди. Яқинда Ҳиндистон Ҳинд дарёси бўйича икки томонлама комиссия ишининг якунланишини маълум қилди. Бу комиссия Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги сув муносабатларини 1960 йилдан бошқариб келган. 1960 йилда бу давлатлар Ҳинд сувлари ҳақида келишувни имзолашганди.
Келишув доирасида Ҳиндистон Ҳинднинг учта шарқий ирмоғидан, Покистон эса иккита ғарбий ирмоғи ва Ҳинднинг ўзидан фойдаланиш ҳуқуқини олганди. Бу келишув Покистоннинг Ҳиндистон билан уруш бўлиши ҳолатида дарё ирмоқларининг Ҳиндистон ҳудудидан ўтувчи қисми қўшниси томондан тўсиб қўйилиши хавотири сабабли юзага келганди.
Олимларнинг фикрича, Ҳиндистон ва Покистон ўртасида бу масала бўйича ҳамфикрликнинг йўқлиги яқин келажакда улар орасида урушга олиб келиши мумкин. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди