Аляска қирғоқлари яқинида номаълум мавжудот сув устига сузиб чиқди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Аляска қирғоқлари яқинида номаълум мавжудот сув устига сузиб чиқди

  • Дунё
  • 30-10-2016, 11:22
  • 2 639
  • Аляска қирғоқлари яқинида номаълум мавжудот сув устига сузиб чиқди

    Аляска қирғоқлари яқинида номаълум мавжудот сув устига сузиб чиқди. Мутахассислар усти муз билан қопланган мавжудот сув сиртига чиққанда уни видеога олишди, деб ёзмоқда Mulohaza.uz сайти.

    Ер ресурсларини бошқариш марказида воқеа жойи кўздан кечириб чиқилган. Марказ ходими ҳудудни синчковлик билан текшириб, барча жараённи видеога олган.

    Кейинроқ маҳлуқ тутиб олинган. Марказ мутахассислари бу қандай жонзот эканлигини аниқлай олмаганлар. Улар буни интернет фойдаланувчилари ихтиёрига ҳавола қилишган.

    Одамлар изоҳларда бу улкан илонбалиқ ёки осётр бўлиши мумкинлигини тахмин қилишган. Фойдаланувчилардан бири ҳаттоки бу жонзот машҳур Лохнесс маҳлуқи бўлиши мумкинлигини айтган. Ҳозирча бу масалага ҳеч ким ойдинлик кирита олмаган.