00:09 / 08.11.2016
30 965

Яманда янги турмуш қурган 8 ёшли қиз 40 ёшли эркак қўлида жон берди.

Яманда янги турмуш қурган 8 ёшли қиз 40 ёшли эркак қўлида жон берди.

Яманда 8 ёшли қиз турмушга чиққач, жинсий алоқадан сўнг эртасигаёқ ички аъзоларнинг шикастланиши билан вафот этди, дея ёзмоқда Mulohaza.uz сайти.

Инсон ҳуқуқлари ташкилоти қиздан 5 баробар катта эрини қамоққа олишларини талаб қилмоқда.

Ливан газетасида ёзилишича, воқеа Яманнинг Саудия Арабистони билан чегарадош Хард провинциясида содир бўлган. Бу яна Яқин шарқда эрта ва мажбурий никоҳ мавзусига дунё эътиборини тортди.

БМТ ташкилотининг ҳисоб-китобига кўра, шу алфозда Яқин Шарқда 2011 2020 гача 140 миллион қизлар болалик чоғидаёқ эркаклар ҳирси йўлида ўлжага айланади. Бундан ташқари ўша 140 миллион қизларнинг 50 миллиони ҳали 15 га ҳам тўлмаган бўлади.

Яманда 25 % дан ортиқ қизлар 15 ёшга ҳам тўлмай турмушга узатилади. Улар оддий одамлардек, тиббий хизматдан фойдаланиш ва таълим олиш ҳуқуқларидан бутунлай маҳрумлар… Турмушга чиқиб ҳам жисмонан, ҳам руҳий азобланишга мажбурлар.

Энг ачинарлиси, «бола» деган умумий тушунчанинг ўзи йўқ! Мамлакат ичида турли дунёқараш мавжуд, лекин бола ҳуқуқлари деган тушунча йўқ.

Жорий йилнинг 18 февральида Яманда қизлар учун турмуш қуриш ёшини 17 ёш деб белгилаган эди. Бироқ минг афсуслар бўлсинки, буни консервантлар “антиислом”, исломга тўғри келмайди дея баҳолашмоқда.

Зиёда Зияева тайёрлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Яманда янги турмуш қурган 8 ёшли қиз 40 ёшли эркак қўлида жон берди.