17:03 / 09.11.2016
8 301

Трамп ўзбеклар сингари сайловдаги ғалабаси учун ота-онасига раҳмат айтди

Трамп ўзбеклар сингари сайловдаги ғалабаси учун ота-онасига раҳмат айтди

АҚШ президентлиги сайловида Ҳилларини ортда қолдирган Дональд Трамп ғалаба нутқини сўзламоқда. Бу ҳақда Qalampir.uz сайти ёзмоқда.

“Аввало мени ҳозир кўриб турган ота-онамга раҳмат айтмоқчиман”, деб сўз бошлади Трамп.

“Ҳозиргина Ҳиллари Клинтоннинг котибидан менга қўнғироқ бўлди. Клинтон мени ғолиблик билан табриклади. Мен ҳам уни ва оиласини жуда-жуда кучли сайловолди кампанияси билан табриклайман”, деб Клинтоннинг сайловолдаги курашига баҳо бериб ўтди.

Америка халқига мурожаат қилиб, “Америка учун яраларни боғлаш вақти келди! Биз учун бир ёқадан бош чиқариш пайти келди!”, дейди Трамп.

“Биз юртимиз учун буюк ишларни амалга оширамиз”, деб қўшимча қилади ғалабадан мамнун кайфиятда Американинг янги президенти.

Трампнинг ғалаба нутқи давом этмоқда...

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Трамп ўзбеклар сингари сайловдаги ғалабаси учун ота-онасига раҳмат айтди