Россиялик эксперт: Трамп Ўрта Осиё мамлакатлари учун хавфсизроқ президент » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
10-11-2016 | 21:05 ZAMIN.UZ / Дунё / 10 Ноябр 2016
1 088

Россиялик эксперт: Трамп Ўрта Осиё мамлакатлари учун хавфсизроқ президент

Россиялик эксперт: Трамп Ўрта Осиё мамлакатлари учун хавфсизроқ президент

Россиялик экспертлар Дональд Трампнинг ғалабаси оқибатлари ҳақида фикр билдиришмоқда. Россия Халқаро ишлар кенгаши эксперти Никита Мендковичнинг Sputnik Тожикистон нашри учун берган интервьюсида айтишича, Дональд Трамп барча мамлакат ва халқлар билан тинчлик сиёсати олиб бориш тарафдори ҳисобланади.

Экспертнинг фикрига кўра, Трампнинг сайловолди кампанияси, асосан АҚШ ичида амалга оширилиши керак бўлган ўзгаришларга қаратилган эди. Жумладан, солиқлар, тиббиёт, янги иш ўринлари яратиш муаммоларини ҳал қилишга қаратилган.

"Ҳиллари Клинтон эса, тажовузкор ташқи сиёсат тарафдори эди, чунки у Давлат котиби бўлиб ишлаган йилларида Ўрта Осиё мамлакатларининг ички ишларига аралашиб, Тожикистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистоннинг Россия билан яқинлашувига қарши фаолият олиб борганди", — дейди эксперт.

Экспертнинг фикрича, Трамп ўз нутқларида барча мамлакатларга нисбатан тинчликпарвар ташқи сиёсат тарафдори бўлган. Трамп учун ташқи сиёсат иккинчи ўринда, лекин президент бўлганидан кейин буларнинг барчаси ўзгариши ҳам мумкин.

"Шуниси аниқ-ки, Тожикистон ва Ўзбекистон учун Трамп Клинтонга нисбатан хавфсизроқ президент бўлади", дейди у.

Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.