Ядро урушининг оқибати видеода намойиш этилди

  • Дунё
  • 10-11-2016, 21:14
  • 1 508
  • Ядро урушининг оқибати видеода намойиш этилди

    Ҳиндистон ва Покистон ўртасида юз бериши мумкин бўлган ядро уруши даҳшатли оқибат келтиради. Кўтарилган тутун ва қурум қуёш нурини тўсади, дунё иқлими совуб кетади.

    Бу ҳақда YouTube сайтидаги Life Noggin канали видеолавҳа намойиш қилди.

    Иккала давлатнинг ядровий арсеналидаги юзлаб бомбаларнинг ҳар бири Хиросимада портлаган бомба даражасида вайроналик келитиришга қодир. Стратосферага кўтарилган чанг булути ер куррасига тушаётган қуёш нурини тўсгач, “Тож-тахт фитналари” сериалидаги сингари қаҳратон қиш кириб келади. Бундан ташқари стратосфера исиши натижасида озон қатлами юпқалашиб, қишлоқ хўжалигига қаттиқ зарба етади. Видеолавҳа муаллифларининг айтишича, иқлимнинг совуши беш йил давом этса, емирилган озон қатлами тикланиши учун ўнлаб йиллар керак бўлади.

    Томоша қилинг