Тадқиқотчи анаконда ичида ўтказган вақти ҳақида гапириб берди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Тадқиқотчи анаконда ичида ўтказган вақти ҳақида гапириб берди

Дунё 4-12-2014, 10:16 1 449
Тадқиқотчи анаконда ичида ўтказган вақти ҳақида гапириб берди

Eaten Alive («Тириклай еб юборилган») деб номланган кўрсатувни суратга олиш давомида анаконда томонидан тириклайин ютиб юборилган тадқиқотчи Пол Розоли илоннинг ичида ўтказган вақти ҳақида гапириб берди. Бу ҳақда NBC телеканали хабар бермоқда.

Анаконданинг ичида бир соат вақт ўтказган Полнинг айтишича, ушбу экспериментдан асосий мақсади Амазония тропик ўрмонлари йўқолиб кетаётгани муаммосига эътибор қаратишдан иборат.

«Эсимда қолган сўнгги лаҳза — бошимни ютишга тайёр турган илоннинг катта очилган оғзи. Шундан кейин атрофимни қоронғилик қоплади», — деди тадқиқотчи. Пол илоннинг ичидан қандай чиқиб олганига аниқлик киритмади.

Ҳайвонларни муҳофаза қилиш ташкилотлари танқидларига жавобан, Розоли анаконданинг экспериментдан сўнг тирик қолганини ва ўзини яхши ҳис қилаётганини айтди.

Eaten Alive кўрсатуви Discovery телеканалида 2014 йил 7 декабрь куни намойиш этилиши режалаштирилган.

Манба ва фото: Daryo.uz
loading...


Zamin.uz нинг Instagram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.