21:31 / 12.11.2016
10 983

10 ёшли мусулмон қиз Дональд Трампга хат ёзди

10 ёшли мусулмон қиз Дональд Трампга хат ёзди

АҚШда мамлакат президентлигига сайлов олдидан Дональд Трамп мамлакатга мусулмон муҳожирларни киришини тақиқлашни мақсад қилгани ҳақида маълум қилганди. Бу қарор катта шов-шувларга сабаб бўлиб, норозиликларни келтириб чиқарди. Эндиликда қўшма штатларга Трамп президент бўлиши аниқланганидан сўнг, бу жараён қандай кечиши ҳозирча номаълум. Дунё бўйлаб минглаб одамлар ана шу масала юзасидан саросимага тушиб қолган. Шу сабаб ҳам Иллинойс штатида яшовчи мусулмон оиланинг 10 ёшли қизи Дональд Трампга хат ёзиб, ундан “яхши инсон” бўлишини илтимос қилди. “ABC News” агентлиги 10 ёшли Сакина Аҳмад ёзган мактубни чоп этди.

Қизалоқ ота-онасига “Нега у (Дональд Трамп) мусулмонларни Америкага киритишни хоҳламайди?” каби саволлар билан мурожаат этавергач, онаси Омина Али Аҳмад Трампга хат ёзишни тавсия этди.

Қизалоқнинг ўз қўллари билан ёзган хати “Тасаввур қилинг, сизнинг диний қарашларингизни ҳамма ёмон кўрса... мусулмон бўлиш бироз қийин”, деган сатр билан бошланади. “Биз ҳаммамиз урушда эмас, тинчликда яшашни истаймиз”, дея сўзида давом этган Сакина онасининг рўмол ўраши ҳақида ҳам ёзади. Қизалоқ мактуби сўнггида “Мен фақатгина сизни яхши одам бўлишингизни истайман. Бу хатим сизни яхши бўлишингизга ёрдам беришига умид қиламан”, деган сатрларни битган.

Қизалоқнинг онаси бу хатни ижтимоий тармоқлар орқали тарқатганини, бироқ Дональд Трампдан ҳозирча жавоб келмаганлигини атмоқда.

Манба: Qalampir.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » 10 ёшли мусулмон қиз Дональд Трампга хат ёзди