Беларусь Республикаси президенти Александр Лукашенко, келаси йилда мамлакатда ўртача ойлик маошни 500 долларга чиқаришга ҳозирлик кўриш бўйича ҳукуматга топшириқ берди. Бу ҳақда "Kun" сайти ёзмоқда.
Беларусь миллий статистика қўмитасига маълумотларига кўра, жорий йилнинг учинчи чорагида республика ишчиларининг бир ойлик ўртача маоши 743,6 белорус рублини ташкил этган, бу расмий давлат курси бўйича 382,6 долларни ташкил этади.
"Келаси йилда 500 долларга етказишга тайёрланинг", — дея Лукашенконинг сўзларини келтирган матбуот хизмати. Президент Могилёв вилоятига ташрифи чоғида шу ҳақда сўз юритган.
Александр Лукашенко, иш ҳақини оширишда меҳнат самарадорлигини ошириш зарурлигига ҳам эътибор қаратган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Damas учун онлайн контрактация очилади