Жорий йил августида АҚШ адлия вазирлиги мамлакат ҳудудида маҳбусларни сақлаш учун хусусий турмалардан фойдаланишни тўхтатмоқчи эканлигини эълон қилганди. Бу эълон ортида дунё ахлоқ-тузатиш тизимидаги энг йирик компания бўлган Corrections Corporation of America акциялари бир онда қадрсизланиб кетди ва АҚШдаги президентлик сайловларигача қадрсизланишда давом этиб келганди.
Бироқ Трампнинг ғалабасидан кейин компания акциялари нархи 40 фоизга юқорилаб кетди. Corrections Corporation of America’нинг асосий рақобатчиси GEO GROUP акциялари эса 30 фоизга қимматлашди, деб хабар бермоқда "Кун" нашри.
Бундай кескин ўсишнинг сабаби шундаки, Трамп жиноятчиликка, жумладан ноқонуний муҳожирларга қарши қаттиққўллик билан курашишга ваъда берган.
"Биз жиноятчи ва судланган барчани – жиноий тўдалар аъзолари ва гиёҳвандфурушларни қўлга оламиз. Улар 2 ёки ҳаттоки 3 млн нафар бўлиши мумкин. Биз уларни мамлакатдан чиқариб юборамиз ёки турмага тиқамиз", деб айтганди Трамп ғалабасидан кейин берган интервьюсида.
Инвесторлар хусусий турмалар акциялари катта салоҳиятга эгалигини кўрмоқдалар, бироқ шу билан бирга бу борада эҳтиёткорлик аломатларини намойиш қилмоқдалар. Трампнинг бу борадаги режалари амалга ошса, ахлоқ-тузатиш муассасалари қувватларини қўшимча кенгайтириш талаб қилиниши борасида ҳозирча аниқлик йўқ.
ICE ҳисоб-китобларига кўра, айни вақтда АҚШда судланганликка эга, жумладан виза ва грин-картага эга бўлган 1,9 млн муҳожир бор. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зеленскийга украиналиклар ҳақида кутилмаган янгилик айтилди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Академик Қодир Ғуломов Қўшработда бўлди
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади