Дональд Трамп уни танқид қилган сиёсатчига АҚШ давлат котиби лавозимини таклиф қилмоқчи » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Дональд Трамп уни танқид қилган сиёсатчига АҚШ давлат котиби лавозимини таклиф қилмоқчи

  • Дунё
  • 20-11-2016, 16:55
  • 1 081
  • Дональд Трамп уни танқид қилган сиёсатчига АҚШ давлат котиби лавозимини таклиф қилмоқчи

    АҚШ президенти этиб сайланган Дональд Трамп уни кўплаб маротаба танқид қилган сиёсатчи Митт Ромни билан учрашади.

    Сайловолди кампанияси вақтида Ромни Трампни "қаллоб" ва "бир кунлик кимса" деб атаган. Трамп эса Ромнининг 2012 йилдаги президентлик сайловларидаги мағлубиятини "ҳар қачонгидан ҳам ёмонроқ" бўлганини айтиб келган.

    Бироқ ОАВда Трамп учрашув вақтида айнан Ромнига АҚШ давлат котиби лавозимини таклиф қилмоқчилиги ҳақида гаплар юрибди.

    Айни вақтда Трамп ўз маъмуриятини шакллантирмоқда. Трамп АҚШ бош прокурори лавозимини Алабамадан сенатор Жефф Сешнсга таклиф қилди. Трамп ўзининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси этиб эса истеъфодаги генерал-лейтенант Майкл Флинни тайинламоқчи.