22:24 / 23.11.2016
7 249

Украина 600 млн доллар эвазига Покистон танкларини “янгилаб” беради

Украина 600 млн доллар эвазига Покистон танкларини “янгилаб” беради

Украина Покистон армиясидаги танкларга техник хизмат кўрсатиш ва уларни модернизация қилиш хизматини 600 миллион долларга баҳолади, деб ёзмоқда Kun.uz сайти.

«Укрспецэкспорт» бош директори Павел Букин ва Покистоннинг Heavy Industries Taxila корпорацияси раҳбари Важит Саид Ҳусайн шу ҳақдаги меморандумни имзолаган.

Вазирликнинг хабарига кўра, имзолаш маросими мудофаа вазири Степан Полторак ҳамда Покистон мудофаа саноати федерал вазири Ран Танвир Ҳусайн, Украина миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котибининг биринчи ўринбосари Олег Гладковский иштирокида бўлиб ўтган.

Ҳозирда, Покистон армияси сафида Харьковда 1990 йилларда ишлаб чиқилган 300 донадан ортиқ Т-90УД танклари мавжуд. Хабарда модернизация талабларига ойдинлик киритилмаган. Айрим мутахассисларнинг сўзларига кўра, Покистондаги Т-80 танклари Т-84 даражасига етказилади.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Украина 600 млн доллар эвазига Покистон танкларини “янгилаб” беради