23:19 / 24.11.2016
7 878

Путин Россия учун чегара йўқлигини айтди (Видео)

Путин Россия учун чегара йўқлигини айтди (Видео)

Россия президенти Владимир Путин Рус географлари жамияти (РГО) маросимида иштирок этди. Ёш географларни тақдирлаш маросими видеоси RT сайтининг YouTube порталидаги каналига жойлаштирган, дейилади Кун нашрида.

Маросим якунида бошловчи Валдис Пельш саҳнага 9 ёшли Мирослав Оскирко ва 5 ёшли Тимофей Цойни чақирган.

Россия раҳбари болалардан бирини сўроққа тутиб, Уагадугу шаҳри қайси давлат пойтахти эканини сўраган. Бола эса «Буркина-Фасо» жавобини айтган. Путин саволни давом эттириб, бу давлат аввал қандай номда бўлганини сўраган. Тимофей аввалига иккиланиб турган, кейин эса: «Қанақадир юқори» дея жавоб қайтарган. Президент «Вольта» сўзини қўшган ва болакайни мақтаган.

Саҳнадаги иккинчи бола Мирослав эса Россия президентига географияни яхши билиши, барча давлатлар чегараларини аниқ ҳисоблай олишини айтган». Путин эса ундан Россиянинг чегараси қаерда тугашини сўраган. Бола Россия чегараси нариги томонида «АҚШ жойлашган» Беринг бўғозига қадар чўзилганини айтган.

«Россия чегараси ҳеч қаерда тугамайди!» — деган бунга жавобан Путин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Путин Россия учун чегара йўқлигини айтди (Видео)