23:52 / 26.11.2016
7 274

Эрон президенти минтақадаги муаммоларни ҳал қилишда Туркияни ҳамкорлик қилишга чақирди

Эрон президенти минтақадаги муаммоларни ҳал қилишда Туркияни ҳамкорлик қилишга чақирди

Эрон президенти Ҳасан Руҳоний Яқин Шарқдаги муаммоларни ҳал қилиш учун Теҳрон ва Анқара ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш зарурлигини айтди, деб хабар бермоқда Кун нашри.

"Минтақадаги вазият қалтис бўлган бугунги кунда, Теҳрон ва Анқара ўртасидаги ҳамкорлик, ҳамфикрликни ривожлантириш ҳамда ўзаро алоқалар минтақадаги муаммоларни ҳал қилишда ҳаммага фойдали бўлиши мумкин", деб айтди Руҳоний Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғлу билан учрашув якунларига кўра.

Руҳонийнинг айтишича, минтақа давлатларининг ҳамкорлиги Сурия ва Ироқдаги инқирозларни ҳал қилиш ва бу давлатларда террорчиликка қарши кураш учун зарурдир.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Эрон президенти минтақадаги муаммоларни ҳал қилишда Туркияни ҳамкорлик қилишга чақирди