Туркия Европа Иттифоқига аъзо бўла олмайди. Бу ҳақида Европарламентнинг христиан демократлар фракцияси раҳбари Манфред Вебер "Neue Osnabrücker Zeitung" газетасига берган интервьюсида маълум қилди.
"ЕИда Туркия учун жой йўқ", - деди немис сиёсатчиси. У Анқара билан иқтисодиёт, маданият ва талабалар алмашинувига доир ҳамкорлик битимларини алоҳида имзолаш мақсадга мувофиқлигини қўшимча қилди.
Европарламент пайшанба куни Страсбургда бўлиб ўтган ялпи мажлисда Туркиянинг блокка аъзолигига доир музокараларни тўхтатишга чорловчи резолюцияни тасдиқлади. Бу Анқарада катта муҳокамага сабаб бўлди. Туркия бош вазири Бинали Йилдиримнинг сўзларига кўра, ҳужжат мамлакат учун ҳеч қандай юридиик кучга эга эмас. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди