Исроил вазирлари АҚШдан 5-авлоддаги F-35 қирувчи самолётларидан яна 17 та сотиб олишни маъқуллаб, мамлакат ҳарбий-ҳаво кучлари таркибида уларнинг сонини 50 тага етказиб қўйишга қарор қилдилар. Бу ҳақда Исроил ҳукумати матбуот хизмати маълум қилган.
Исроил декабрдаёқ биринчи иккита F-35’ни олишга умид қилмоқда. Бу самолётлар Яқин Шарқдаги биринчи 5-авлоддаги самолётлар бўлади.
Шу тариқа, Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари қуролланишига киритиладиган бу самолётлар сони 50 тага етади.
Исроил генераллари аввалроқ бундай самолётдан 75 дона олишга умид қилаётганлари ҳамда самолётнинг асосий версиясидан ташқари, қисқа парвоз қилиш ва вертикал қўниш имкониятига эга бўлган F-35B моделига ҳам кўз тикаётганлари маълум қилинганди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди