Сурия ҳарбийлари Американинг учувчисиз учар мосламасини уриб туширди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Сурия ҳарбийлари Американинг учувчисиз учар мосламасини уриб туширди

Дунё 18-03-2015, 10:43 1 540
Сурия ҳарбийлари Американинг учувчисиз учар мосламасини уриб туширди

Сурия қуролли кучлари биринчи марта Америка учувчисиз учар мосламасини уриб туширишга муваффақ бўлди, дея хабар бермоқда «Газета.ru» Сурия давлат ОАВларига таяниб.

«Ҳаво ҳужумига қарши Сурия кучлари Шимолий Латакияда Американинг душман кузатувчи самолётини уриб туширди», — дея хабар қилди SАNА агентлиги. Бироқ бошқа тафсилотлар ошкор этилмади.

Нашрнинг эслатишича, декабрда Сурия Исроилнинг Skylark 1 учувчисиз учар мосламаси уриб туширилганини маълум қилган эди.

Манба: www.daryo.uz
loading...


Zamin.uz нинг Instagram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.