Афғонистон парламенти 30 ноябрда Швецияда яшаш учун рухсат олмаган ўз фуқароларининг Швециядан депортация қилиниши бўйича келишувни кўпчилик овоз билан рад этди, деб хабар бермоқда Кун нашри.
Аввалроқ ҳужжат Швециянинг қочқинлар ишлари бўйича вазирлиги ва Швеция ҳукумати томонидан имзоланганди.
Афғонистоннинг халқаро ишлари бўйича парламент қўмитаси аъзоси Абдул Қаюм Сажадий бу келишув Афғонистоннинг миллий манфаатларига зидлигини айтди, чунки қочқинларнинг Швециядан жўнатиб юборилиши уларнинг яшаш учун рухсат тақдим қилинган қариндошларидан айиради.
Швециянинг миграция ва адлия ишлари бўйича вазири Морган Юханссон Афғонистоннинг бу ҳаракатлари оқибатлари ҳақида хулоса чиқаришга эрталигини, Стокгольм бу масалани Афғонистон ҳукумати билан муҳокама қилиш имкониятини излаётганини айтди.
Аввалроқ тилшунос олим Микаэл Парквалль Швецияда араб тили тарқалганлик бўйича иккинчи тилга айланаётганини айтганди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Damas учун онлайн контрактация очилади